Қирғизистондаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришига Россия муносабат билдирди
Россия президентлик саройи баёнот билан Қирғизистондаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришига муносабат билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти саройи Қирғизистондаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришини жуда хавотирли деб атади ва бу мамлакатдаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини эьлон қилди.
Бунгача Қирғизистондаги ахборот манбалари бу мамлакатда яна бир муваффақиятсиз давлат тўнтариши содир бўлганини эьлон қилган эди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси душанба куни ушбу мамлакат хавфсизлик кучлари ушбу мамлакатда давлат тўнтаришига уринишда гумонланувчиларни қўлга олганини маьлум қилди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси давлат тўнтариши фаоллари ва шериклари, шунингдек, улар қайси сиёсатчилар билан алоқадор бўлиши мумкинлигини айтишдан бош тортди.