Террорчилар Марказий Осиё чегараларига тобора яқинлашмоқда
(last modified Tue, 08 Dec 2020 09:09:19 GMT )
декабр 08, 2020 14:09 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги террорчилар Марказий Осиё чегаралари яқинида тўпланган
    Афғонистондаги террорчилар Марказий Осиё чегаралари яқинида тўпланган

Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош Бадахшон вилоятининг чегараолди шаҳарларини террорчилар айниқаса асли тожикистонлик, ўзбекистонлик, чеченистонлик ва шарқий туркистонлик бўлган террорчилар тўпланаётган навбатдаги уясига айлангани Россия давлатини қаттиқ хавотирланишига сабаб бўлмоқда.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  24 ноябр куни виртуал шаклида бўлиб ўтган Женева конференцияси қатнашувчиларига йўллаган видеомурожаатида,  Афғонистонда зўравонликларни ошиб боришидан хавотир билдириб, ИШИД террорчилик гуруҳини ўз кучларини Афғонистоннинг шимолий ва шимоли- шарқий вилоятларида тўплаётгани ҳақида огоҳлантирди.

 Афғонистонниннг Бадахшон вилояти айниқса Моймаи  туманидан олинган хабарида, Россия ТИВ раҳбари тасдиқлади шунингдек бу шаҳарда  юз берган сўнгги тўқнашувларда  25 нафар ҳукумат кучлари ҳам қатл этилган.

Афғонистон миллий конгресс партияси бош котиби Латиф Пидром  Толибон гуруҳининг Тожикистон билан чегарадош Бадахшон вилояти Моймаи туманига уюштирган ҳужумларни тасдиқлаб,  бу ҳужумларда қатл этилганлардан барчаси тожик милатидан эдилар ва ҳужум қилган толибонлар ҳам тожик қавмидан эдидлар деб эълон этди.

Афғонистон милилй конгресси партияси бош котиби ўз сўзларида  ушбу ҳужумчи шахслар Толибн гуруҳи билан иттифоқлашган  Тожикистон ҳукуматига қарши бўлганларда иборат эди деб иддао қилди.

"Нишона" ахборот агентлиги ҳам тарқатган хабарида, Афғонистоннинг Бадахшон вилояти  террорчиларнинг таянч нуқтаси ва Марказий Осиёга ўтишларининг дарвозасига айланмоқда дея ёзди.

Ёрлиқ