Қирғизистонда мухолифлар етакчилари ҳибсга олинмоқда
Қирғизистонда Садир Жапаровнинг қасамёд маросимидан олдин бир нечта мухолифлар қўлга олинди.
Мамлакат бош прокуратураси Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ноқонуний бойишда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Шунингдек ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳам қўлга олинган. У ҳам ноқонуний равишда бойлик топганида айбанмоқда.
Куни кеча 10 январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги президенти Садир Жапаровнинг рақибларидан бири Абдил Сегизбаев қўлга олинганди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ўтказиган сўнгги президент сайлови /10 январь/ кунида Жапаров 1 миллион 105 минг 248 овоз ёки 79,2 фоизни овозни касб этиши билан мамлакатни янги президенти этиб сайланди.
Ўтган йили 4 -октябрь якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижалари эълон қилингандан сўнг Қирғизистонда тартибсизликлар бошланди, Халқ норозилигидан сўнг парламент сайловлар натижалари бекор қилинди. Президент Сооронбай Жеенбекв ҳам уша пайтда намойишчилар босими остида истеъфо берди ва ниҳоят мамлакатда янги президентлик сайлови санаси ҳам маълум қилинди.