Тожикистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади
Январ 30, 2021 11:15 Asia/Tashkent
Тожикистон ССВ мамлакатда коронавирга қарши оммавий эмалаш жорий йилнинг ўрталарида бошланашини хабар қилди.
Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон ССВ масъулларидан бири Наврўз Жаъфаров биринчи босқичда 1,8 миллион нафар эмланади деб айтди.
Хабарга биноан биринчи навбатда ўқитувчилар ва 50 ёшдан ошган одамлар эмланади.
Тожикистон ССВ тарқатган ҳисоботида, ҳозиргача мамлакатда 13 минг 308 киши коронавирусни юқтириб олган ва улардан 90 киши вафот этган.
Шунингдек бугунга қадар 13 минг 218 киши ҳам коронавирусдан соғайган.
Сўнгги бир ҳафта ичида Тожикистонда коронавирус касаллиги ҳақида хабарлар тарқатилмаган ва мамлакат ССВ -сига кўра бирон ҳолат аниқланмаган.