Тожикистон аҳолисининг 80 фоизи эмланади
-
Тожикистон аҳолисининг 80 фоизи эмланади
Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири яқин келажакда мамлакат аҳолисининг 6 миллион нафардан ортиғини вакцинация қилиниши ҳақида хабар берди.
Кеча Тожикистон ССВ вазири Жамолиддин Абдуллоҳзода ўз сўзларида тез орада Тожикистоннинг 6,7 миллиондан ортиқ аҳолисини Sputnik V ва Astraznka вакциналари билан эмланишини тасдиқлади.
Унга кўра, Тожикистонда 5,8 миллион киши коронавирусга қарши россиялик вакцина билан эмланади.
Яна 1,8 миллион киши Kvaks дастури бўйича мамлакатга бепул кириб келадиган вакциналарни икки босқичда олади деб қўшимча қилди Абдуллоҳзода.
Шунингдек Тожикистон туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли мамлакатнинг туризм соҳасига 174 миллион доллардан зиёд зарар етказилганини хабар қилди.