Душанбеда Тожикистон ва Россия энергетика вазирлари учрашиб,мулоқот қилдилар
-
Душанбеда Тожикистон ва Россия энергетика вазирлари учрашиб,мулоқот қилдилар
Тожикистон ва Россия энергетика вазирлари Душанбе шаҳрида учрашиб, икки томонлама электр саноатини ривожлантириш масаласини муҳокама қилишди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон энергетика ва сув вазири Далер Жумъа ва Россия энергетика вазири Николай Шулгинов учрашганида, Тожикистондаги Сангтўда-1 ГЭС-ининг фаолияти ва ушбу станцияда ишлаб чиқариладиган электр-энергиясини 2009 йилда имзоланган ҳукуматлараро келишувга мос равишда экспорт қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқишди.
Айни пайтда Сангтўда-у ГЭС-и да ишлаб чиқариладиган барча электр-энергияси Тожикисон электр компанияси томонидан сотиб олинади, бу эса уни етказиб бериш, тарқатиш ва охирги истеъмолчиларга сотишни кафолатлайди.
Тожикбарқ ё ўзи Тожикистон электр компанияси Сангтўда-1 ГЕС-ига йил бошигача 140 миллион доллардан кўпроқ қарзи бор.
Сангтўда-1 ГЭС-и Россия ва Тожикистоннинг қўшма корхонаси ҳисобланади. Бу ГЭС акцияларининг 25 фоизи Тожикистонга ва 75 фоизи эса Россияга тегишлидир.
Мазкур электростанциянинг қуввати 670 MVt ни ташкил этади ва ўртача кунлик ишлаб чиқариши тахминан 9,4 миллион квт -га тенгдир.