Туркманистон дронлар қуришни бошлаган
Туркманистон президенти мамлакат Ички ишлар вазирлиги назорати остидаги учувчисиз самолётлар ишлаб чиқариш марказига ташриф буюрди.
Ушбу ташриф чоғида Туркманистон Ички ишлар вазирлигининг ушбу бўлими мутахассислари ва мутасаддилари дронларни намуналарини намойш этиб, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовга зарур маълумотларни олиш учун мўлжаллангган қурилмаларининг техник хусусиятлари ва парвоз режими ва жиҳозлари тўғрисида хабар беришди.
Шунингдек президент учувчисиз учоқлар марказларини қуриш бош режаси ва унинг қурилиши режалаштирилган иншоотлари лойиҳаларини кўриб чиқишди.
Шунингдек самолётлар ва автоуловларнинг лойҳалари, самолётларни бошқариш маркази ,кузатув пункти ва электр подстанцияси жойлашган идоралар лойҳаларни ҳам таъкидладилар.