Қирғизистон расмийлари эътироз билдирган чегара аҳолиси билан учрашдилар
Қирғизистон президенти девонининг ўринбосари ва айрим қирғиз расмийлари фуқаролик жамият фаоллари, Бодкен ва Жалолобод туманлари аҳоси билан учрашиб чегарадаги низолар масаласини муҳокама қилишди.
Қирғизистон президенти дедвонинг биринчи ўринбосари, Мадабек Сатиев ўз сўзларида Қирғизистон ва қўшни республикалар /Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон/ ўртасидаги чегара муаммолари ва гиёҳванд моддалар савдосининг олдини олиш масалалари чегара аҳолиси билан учрашувда муҳокама қилинди деб эълон этди.
Қирғизистон хавфсизлик кенгани котиби Рисгелди Мусоев ҳам мамлакат президенти Садир Жапаров чегара билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишни биринчи ўринга қўяди деб таъкидлади
Бироқ Қирғизистоннинг чегаролди ҳудудларининг айрим яшовчилари мамлакат Бош вазирлик идораси олдида тўпланишиб президентдан чегара яқинда яшайдиган аҳоли вазиятига эътибор қаратиши ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишини сўрадилар.
Чегаролди ҳудудларида яшайдиган қиғизлар мамлакат расмийларига чегара минтақаларига келиб бу минтақаларда яшайдиган фуқаролар вазияти билан яқиндан танишишларини маслаҳат беришди.
Уларнинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг қўшнилари " экспансионистик сиёсат" олиб боришмоқда ва бу Қирғизистон чегара аҳолисига зарар келтирмоқда.