АҚШнинг Қирғизистон ички ишларига аралашиши қаттиқ танқид қилинди
Қирғизистонлик журналист АҚШ элчисини Қирғизистоннинг ички ишларига аралашгани учун танқид қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, қирғизистонлик журналист Доирбек Орунбеков Бишкекда чоп этиладиган газеталардан бирида АҚШдан бошқа бирон бир хорижий элчихона Қирғизистон ички ишларига аралашмайди деб таъкидлади.
Қирғизистон журналисти АҚШ элчиси (Donald Lou) нинг бу мамлакат ички ишларига аралашгани сабабли, биз уни Миллий хавфсизлик қўмитаси, прокуроратура ёки Ички ишлар вазирлигига ишга олишимиз керак -ми деган киноя оҳангида ўз фикриини билдирди.
Доирбеков шунингдекк биздаги ҳеч бир хорижий элчихона мамлакат ички ишларига аралашмайди ва Халқаро алоқалардаги ахлоқий меъёрлар асосида ҳам улардан ҳеч бири аралашишга ҳаққи йўқ аммо АҚШ элчиси ҳар доим ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини баҳолайди ва уларга психологик босим ўтказади деб қўшимча қилди.
Бу журналист шунингдек, АҚШ элчисининг аралашушиш қаршисида мамлакат ТИВ ни чоралар кўрмагани ва сукут сақлагани сабаб танқид қилиб, ҳеч кимга сир эмаски, АҚШ баъзи нодавлат ташкилотлари, журналистлар ва журналистларига ҳомийлик қилади ва керак бўлса жамиятда тушунмовчиликлар ва ихтилофларни келтириб чиқаради деб аниқлик киритди.
АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Donald Lu яқинда провакацион баёнотида 2021 йил баҳорида Қирғизистонда беқарорлик ва тартибсизликлар юз беради деб эълон қилганди.