Путин Остонада Назарбоев билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i5941-Путин_Остонада_Назарбоев_билан_учрашди
Путин Остонада Назарбоев билан учрашди
(last modified 2018-08-22T13:17:56+00:00 )
октябр 04, 2016 10:06 Asia/Tashkent
  • Путин Остонада Назарбоев билан учрашди

Путин Остонада Назарбоев билан учрашди

Путин Остонадада Назарбоев билан учрашди, ундан кейин эса Россия-Қозоғистон форумида қатнашиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун Қозоғистон пойтахти Остонага етиб келди. Остонада Россия ва Қозоғистон президентлари учрашуви бўлиб ўтди.  Учрашувда Россия президенти Россия ва Қозоғистон савдо муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни камайтириш кераклигини айтиб ўтди.

Хусусан, “Биз бундай тўсиқларга қарши чора кўришимиз керак, ушбу салбий омилларни имкон қадар камайтиришимиз керак”, — деди Владимир Путин учрашув давомида. Учрашувдан кейин президентлар Россия ва Қозоғистоннинг йирик тадбиркорлари  иштирокидаги бизнес форумда қатнашишади. Кейин эса мамлакат раҳбарлари “Евроосиё ҳудудининг транспорт-логистика салоҳиятини кучайтириш” мавзусидаги XIII Россия ва Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форумида қатнашиши режалаштирилган. Россия давлат раҳбарининг фикрига кўра, шундай бизнес-форумлар ўтказиш икки мамалкат орасидаги савло муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётган тўсиқларни камайтириши мумкин. Путиннинг сўзларига қараганда ушбу форумда 900 киши қатнашмоқда, улардан 400 таси Россия вакиллари. Шунингдек, икки мамлакат кун тартибида мамлакатлар орасида турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга ҳалал бераётган тўсиқларни олиб ташлаш, туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бор. Қатнашчилар орасида – асосий вазирликлар раҳбарияти, Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари ва Қозоғистон вилоятлари раҳбарлари бор. Кун якунида Владимир Путин Россияга қайтиши режалаштирилган.