Ироқдан махсус самолёт билан ўнлаб қирғизистонлик болалар ўз ватанига қайтарилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i59490
Ироқдан Қирғизистонга 79 қирғизистонлик бола олиб келинди
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 17, 2021 13:14 Asia/Tashkent
  • Ироқдан махсус самолёт билан ўнлаб қирғизистонлик болалар ўз ватанига қайтарилди
    Ироқдан махсус самолёт билан ўнлаб қирғизистонлик болалар ўз ватанига қайтарилди

Ироқдан Қирғизистонга 79 қирғизистонлик бола олиб келинди

Қирғизистон ТИВ-и "Мээрим" /Меҳрибонлик/ гуманитар миссияси ҳаёти ва соғлиғи хавф остида бўлган болаларни қутқариш учун юборилган ва 79 қирғизистонлик бола ўз ватанига қайтарилган деб эълон этди.

Болалар Ироқда қолган оналарини, болаларни қарамоғига олмоқчи бўлган қариндошларининг розилиги билан Қирғизистонга олиб келинди.

«Ватанига олиб келинган болаларга ҳукумат томонидан ҳар томонлама ёрдам берилади. Уларни тез орада реабилитациялаш, реинтеграциялаш ва нормал тинч ҳаётга қайтариш бўйича барча чоралар кўрилади». — деб билдирди Қирғизистон ТИВ.