Туркманистон делегациясининг Москвага ташрифи давомида бир қатор ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди
(last modified Sat, 03 Apr 2021 06:54:31 GMT )
апрел 03, 2021 11:54 Asia/Tashkent
  • Туркманистон делегациясининг Москвага ташрифи давомида бир қатор ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди

Туркманистон делегациясининг Москвага ташрифи давомида турли соҳалардаги ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.

Ташриф чоғида Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Муродов ва Туркманистон Назорат Бош штаби бошлиғи Сардор Бердимуҳамедов Россия Бош вазири Мишустин билан учрашиб, икки томонлама муносабатларнинг стратегик хусусиятини ва икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқот янада ривожланиб бораётганини таъкидладилар. 

Ташриф давомида Рашид Мурдов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳам учрашди, шунингдек Сардор Бердимуҳамедов иштирок этган учрашувда икки томонлама сиёсий ва дипломатик ҳамкорлик, шунингдек, савдо-иқтисодий, маданий ва инсонпарварлик масалалари муҳокама қилинди. 

Туркманистонда бўлиб ўтадиган олтинчи Каспий саммитига тайёргарлик Муродов ва Лавров музокараларининг  диққат марказида бўлиб, учрашув якунида икки мамлакат Ташқи ишлар вазирлари биологик хавфсизлик масалалари бўйича меморандум имзолашди.

Ёрлиқ