Қозоғистон 2021 йил сентябригача 10 миллион кишини эмлашни режалаштирган
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i60292-Қозоғистон_2021_йил_сентябригача_10_миллион_кишини_эмлашни_режалаштирган
Қозоғистон ҳукумати шу йил сентябргача коронавирусга қарши 10 миллион кишини эмлашни режалаштирмоқда.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
апрел 11, 2021 12:01 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон 2021 йил сентябригача 10 миллион кишини эмлашни режалаштирган

Қозоғистон ҳукумати шу йил сентябргача коронавирусга қарши 10 миллион кишини эмлашни режалаштирмоқда.

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин шанба куни мамлакатнинг 10 миллион фуқароси шу йилнинг сентябр ойига қадар эмланишини айтди.

Ҳисоботга кўра, 194706 киши коронавирус вакцинасининг биринчи дозасини ва 72110 киши иккинчи дозасини олган.

Қозоғистонда эмлаш шу йилнинг 1 февралидан бошланди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш тизими керакли ҳажмдаги фармацевтика ва тиббий маҳсулотлар билан тўлиқ таъминланган.