Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна жанжал бошланди
(last modified Thu, 29 Apr 2021 09:34:26 GMT )
апрел 29, 2021 14:34 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қайта жанжал бошланди
    Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қайта жанжал бошланди

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара линиясида кузатув камераларини ўрнатиш қарши томонга қирғиз чегарачиларининг эътироз қилиши ва чегарада тўқнашувларнинг бошланишига сабаб бўлди.

Тожикистон масъуллари "Главная" сув амборидаги Оқсой дарёсининг қирғоғида иккита кузатув камерасини ўрнатишди, аммо иккинчи камеранинг жойлашишига қирғиз чегарачилари томонидан рухсат берилмаган. Шу сабабдан тортишувлар юзага келди. 

Қирғизистоннинг Боткент минтақасининг чегара вакили ҳозирда тожик томони билан можаро ҳақида музокара қилмоқда. 

Икки мамлакатнинг чегара ихтилофларини ҳал этиш учун Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари музокраларидан 20 йил ўтсада, аммо икки мамлакат ўртасидаги 970 км масофадан ҳалигача 520 кмдемаркация қилинганким, бу масала чегаранинг икки томониджан яшайдиган аҳоли ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтиши сабабига айланган.   

Ёрлиқ