Қозоғистон тожик-қирғиз чегарасидаги низоларни ҳал қилишни таклиф қилди
Қозоғистон Президенти Тожикистоннинг чегара билан боғлиқ муаммоларини яқинда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё саммитида ҳал қилишга чақирди.
"Мен Марказий Осиё давлат раҳбарларининг яқинда бўлиб ўтадиган консултатив учрашувида икки мамлакат ўртасидаги чегара низоларини ҳал қилиш механизмини ишлаб чиқиш мумкин деб ўйлайман", - деди Қозоғистон президенти Қасим Жӯмарт Токаев ўз баёнотида.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара можаросига тўхталар экан, Токаев можарони тўхтатиш ва томонларнинг тўлақонли вакиллари ўртасида музокараларни бошлаш бўйича Вишкек-Душанбе келишувини мамнуният билан олқишлади.
Яқинда икки мамлакат ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувдан мамнунлигини изҳор этган Қозоғистон Президенти қӯшимча қилди: "Ишончим комилки, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари зарур зукколик билан барча тортишувли масалаларни фақат тинч йўллар билан ҳал қилишади. . "
Куни кеча Тожикистон Қирғизистон билан чегарада кузатув камераларини ўрнатди, бунга қирғиз чегарачилари норозилик билдиришди ва чегара тўқнашувларини бошлашди.