Қирғизистон Тожикистонни ўт очишни тўхтатиш тартибини бузганликда айбламоқда
Қирғизистон Тожикистонни икки давлатнинг чегара ҳудудларида сулҳ битимини бузишда айблади.
Эрон Телерадио компаниясининг хабарига кӯра Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши шанба куни Тожикистон армияси Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги аҳоли турар жойларига қарата ўқ узганини маълум қилди. Бу манбанинг маълумотларига кўра, аҳоли шанба куни тушдан кейин отишма бошланишидан олдин. уйларидан эвакуация қилинган эди.
Бир неча соат олдин Бишкек ўз қўшнисини Қирғизистон минтақасини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган стратегик йӯлни ёпишда айблаган эди.
Бошқа бир хабарга кўра, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казахбаев Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилиш учун БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ва Марказий Осиё профилактик дипломатия маркази раҳбари Наталя Герман билан учрашди. Казахбаев Қирғизистоннинг халқаро битимлар ва икки томонлама мажбуриятларга амал қилишини таъкидлаб, ички овралар ва уларни яшаш жойига қайтаришда ҳамда хароб қилинган иншоотларни тиклашда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёрдам беришига умид билдирди.
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можаросида 10 нафар тожикистонлик ва 33 нафар қирғиз ҳарбийлари ҳалок бўлган ва ҳар икки томоннинг ўнлаб ҳарбийлари яраланган.