Қирғизистон президенти аҳолини уйга қайтишга чақирди
Қирғизистон президенти Тожикистон билан чегара можароси туфайли уйларини ташлаб кетган 27 мингдан ортиқ аҳолини "уйга қайтишга" чақирди.
1 май куни Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида оташкесим эълон қилинганидан кейин душанба куни мурожаат билан чиққан Садир Жапаров барча оилаларни ўз уйларига қайтишга ва провокацион ҳаракатларга эътибор қаратмасликка чақирди, деб хабар берди ТРТ.
Шунингдек, Қирғизистон президенти тўқнашувлар натижасида зарар кўрган уйлар ҳукумат томонидан таъмирланиб берилишини ваъда қилди. Қирғизистон расмийларининг айтишича, минтақадаги вазият назорат остида.
Бишкек ва Душанбе расмийлари шанба куни қирғиз-тожик чегарасида тўлиқ оташкесимга эришишга келишиб олдилар ва томонлар ҳеч қандай чегара даъволари йўқлигини, икки қўшни халқнинг тинч ва дӯстона яшаши учун муаммоларни сиёсатчилар ҳал қилиши кераклигини таъкидладилар.
Тожикистон Қирғизистон билан чегарада кузатув камераларини ўрнатди, бунга қирғиз чегарачилари норозилик билдиришди ва чегара тўқнашувлари бошланди. Иккала томондан ҳам ўнлаб ҳарбийлар ҳалок бўлди ва яраланди.