Қозоғистон давлати Афғонистон билан ҳарбий ҳамкорликларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
(last modified Tue, 18 May 2021 07:16:24 GMT )
май 18, 2021 12:16 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати Афғоинстон билан ҳарбий ҳамкорликларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
    Қозоғистон давлати Афғоинстон билан ҳарбий ҳамкорликларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Афғонистон билан ҳарбий ҳамкорлик шартномасини имзолаш тўғрисида ҳукумат қарори лоийҳасини тайёрламоқда.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, дастурга биноан,  икки томон ўртасидаи ҳамкорлик мудофаа ва стратегик сиёсат, шу жумладан ҳарбий илм-фан, ўзаро машғулотлар курсларида тиббий тайёргарлик, икки мамлакат қуролли кучларига моддий техник ёрдам ва бошқа техник ёрдамларни ўз ичига олдаи. Шунингдек бу дастурга мувофиқ  Қозоғистон ва Афғонистон томонлари ҳар йили керакли дастурлар ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш учун қўшма йиғилиш ўтказишга келишиб олшиди.

Қўшма илмий ва ҳарбий  тадқиқотларни олиб бориш, ҳарбий-операцион конференциялар ва семинарларда қатнашиш, таълим муассасаларида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, икки томон қуролли кучларини жиҳозлаш ва қурол яроқларни моденизациялаш бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш ва тегишли мавзуларни ўқитиш  ушбу режада келтирилган.

Хабарга асосан, шартнома Қозоғистон ва Афғонистонда 5 йиллик муддатга тузилган ва бу соҳада алоҳида муаммо бўлмаса автоматик равишда шу муддатга узайтирилади.

 

Ёрлиқ