Тожикистон ва Беллоруссия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 3 бараварга кўпайди
(last modified Sun, 30 May 2021 10:48:46 GMT )
май 30, 2021 15:48 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Беллоруссия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 3 бараварга кўпайди
    Тожикистон ва Беллоруссия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 3 бараварга кўпайди

Тожикистон Бош вазири МДҲ Бош вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашиш мақсадида Белоруссияга уюштирган ташрифи чоғида, белоруссиялик ҳамкасби билан учрашиб мулоқот қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода белорусиялик ҳамкасби Роман Галавченко билан учрашувида,  икки мамлакат ўртасидаги дўстона ва биродарлик муносабатларидан қониқиш билдирар экан, Душанбе ва Минск давлатлари  ўзаро савдо иқтисодий ҳамкрликларини янада кенгайтириши учун катта потенсиалга эга бўлганини таъкидлади.

Белоруссия Бош вазири Роман Галавченко ҳам бу учрашувда 2020 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини деярли 3 бараварга кўпайганини баён этиб, бу факт эса биз нафақат гаплашаётганимизни, балки аниқ ҳаракатларни амлага ошираётганимизнинг белгисидир деб қўшимча қилди.

Тожикистон ва Белоурсия республилари халқаро ҳамкорлик доирасида ҳамда асосий масалаларда бир-бирини қўллаб -қувватлайди .

Жорий -2021 йил январь -февраль ойиларида икки давлат ўртасидаги молиявий савдо ҳажми 25 миллион долларга етанлиги баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтиш жоирздирки, МДҲ Бош вазирлари жумладан Тожикистон Бош вазири  Белоруссияга қилан сафраида  бу мамлакат президенти Александр Лукашенко билан ҳам учрашдилар.

 

Ёрлиқ