Тожикистон президенти ва Покистон Бош вазири бир қатор ҳамкорлик ҳужжатлар имзоладилар
Тожикистон ва Покистон раҳбарлари томонидан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини кенгайтиришга қаратилган бир қатор ҳамкорлик ҳужжатлар ва битимлар имзоланди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ислмободда Покистон Бош вазири Умрон Хон билан қўшма матбуот конфреренциядан кейин томонлар савдо, транспорт, таълим, маданият, соҳалари ҳамда коррупция ва жиноий фаолиятдан олинган дармадни легаллаштиришга қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги бир қатор ҳужжатлар ва битимларни имзоланди.
Тожикистон ва Покистон раҳбарлари матбуот конференция чоғида, минтақавий тинчлик мақсадларини илгари суриш, хусусан Афғонистон тинчлик жараёни, исломофобия, коррупция ва жиноий фаолиятдан даромадларни легаллаштириш жараёнига қарши кураш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
Эмомали Раҳмон шунингдек Покистон ТИВ раҳбари Шоҳмаҳмуд Қурайший билан учрашиб, икки томонлама ўзаро алоқалар айниқса савдо-сотиқнинг улкан имкониятлари юзасидан фикр алмашди.
Исломобод давлати Тожикистон турли соҳаларда жумладан таълим, уй-жой қурилиши, инфратузилмаларни ривожланиши, технологиялар ва энергетикада икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришга бел боғлаган.