Туркманистон ички ишлар вазири ўз лавозимидан озод этилди
Туркманистон президенти ўз ҳукумати фаолияти натижаларини кўриб чиқиб, ички ишлар вазирини ишдан олиб, жиноятларни олдини олиш ҳамда терговларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Туркманистон хавфсизлик кенгаши йиғилишида бу мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2021 йил биринчи ярими йиллиги натижаларини кўриб чиққанидан сўнг мамлакат ички ишлар вазирини ишдан бўшатди ва ҳуқуни муҳофаза қилиш органларининг асосий мақсади тинч, ўсиб бораётган ва ривожланаётган жамиятни шакллашнтиришдир деб қўшимча қилди.
Туркманистон президенти шунингдек, бу борада тегишли тузилмалар томонидан кўрилаётган амалиёт чоралар талаб даражасида эмас ва айни ҳолда афсуски ишларда камчиликлар мавжуд де баён этди.
Сўнгги пайтларда иқтисодий инқироз ва қашшоқлик сабабли Туркманистонда жиноятчлик даражаси хусусан талон -тарожлар сони кўпаймоқда.