Покистон ва Тожикистон икки томонлама ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди
Покистон армияси қўмондони ва Тожикистон мудофаа вазири учрашагнида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.
Покистон армияси умумий алоқалар идораси бугунги хабарида, Покистон армияси қўмондони генерал Қамар Жовид Божво ва Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо билан Раволпинди шаҳрида қилган мулоқотида минтақадаги умумий хавфсизлик ҳолати шу жумладан Афғонистондаги ҳозирги вазиятни муҳокама қилишди.
Покистон ва Тожикистон ҳарбий расмийлари тожик-афғон чегарасидаги вазиятни ҳам муҳокама қилиб минтақавий тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ҳақида келишиб олишди.
Покистон армияси қўмиондони генерал Божво Тожикистоннинг минтақавий алоқаларини яхшилашга қаратилган ҳаракатларини мақтаб, Исломобод Тожикистон билан биродарлик муносатларига катта аҳамият беради деб қўшимча қилди.
Тожикистон мудофаа вазири ҳам Покистоннинг минтақада айниқса Афғонистондаги барқарорликкак қўшаётган ҳиссасига тўхталиб, Душанбе давлатини Исломобод билан таъсирчан ҳамкорликларни давом эттиришини ҳам маълум қилди.