Тожикистон давлати Толибон гуруҳи билан музокара олиб бормайдиганини маълум қилди
Тожикистон ТИВ раҳбари Душанбе давлатини Толибон гуруҳи билан бўлажак музокараларини рад этди.
Тожикистоннинг "Азия плюс" сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожидин Муҳриддин матбуот конференция чоғида Афғонистон ҳукумати афғон халқининг ягона амалдаги ва расмий вакилидир деб айтди.
Тожикистон ТИВ раҳбари шунингдек яқинда Тожикистон ва Афғонистон чегарасида вазият мўрт ва мураккаб бўлгани, аммо икки мамлакат чегаралари тўлиқ хавфсиз эканлигини хабар қилганди.
Сирожиддин Муҳриддин ўз сўзларида, Душанбе давлати тожик-афғон чегараси ҳолати бўйича Россия билан музокаралар ўтказмаган ва бу икки давлат чегарасида кескинликларнинг ошиши ортидан Россиянинг ҳарбий маслаҳатчиларини кўпайтириш ниятида эмас деб аниқлик киритди.