Қозоғистон Туркиядаги ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам беради
(last modified Mon, 09 Aug 2021 13:09:24 GMT )
август 09, 2021 18:09 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Туркиядаги ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам беради

Қозоғистон Туркиядаги ўрмон ёнғинини ўчириш учун вертолёт ва махсус ўт ўчириш гуруҳини юборди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Туркиядаги ўрмон ёнғинини ўчириш учун иккита Ми-8 ёнғинга қарши вертолёти ва махсус ўт ўчириш гуруҳини юборди.

Вазирлик тарқатган баёнотга кўра, Қозоғистон президенти Қосим Жумарт Токай шахсан жамоа ва вертолётни Туркияга юборишни буюрган. Қозоғистон, шунингдек, зарар кўрган ҳудудларни тиклашда Туркияга ёрдам беришга тайёрлиги айтилмоқда.

Туркия жанубида кенг тарқалган ёнғинлар юзлаб гектар ўрмонларни кулга айлантирди ва ҳозиргача камида саккиз киши ўлгани тасдиқланди.

Минтақадаги давлатлар, жумладан, Эрон Ислом Жумҳурияти, Россия ва Украина ҳам ёнғинни ўчиришга ёрдам бериш учун Туркияга ўт ўчирувчилар, самолётлар ва вертолётлар юборган.