Қозоғистонда бир экстремистик гуруҳнинг қўлга олиниши
Қозоғистонда бир экстремистик гуруҳнинг қўлга олиниши
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Қозоғистонда бир экстремистик гуруҳнинг қўлга олиниши ҳақидаги" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Қозоғистон миллий хавфсизлик комитети террорчилик ҳаракатларини амалга оширмоқчи бўлган экстремистик гуруҳ аъзоларини қўлга олди. Қозоғистон миллий хавфсизлик комитети тарқатган хабарга кўра, Қозоғистоннинг олдинги пойтахти Олмаота шаҳрида террорчилик ҳужумларини амалга оширишни режалаштирган ушбу экстремистик гуруҳнинг уч нафар аъзоси қамоққа олиниб, уларга нисбатан тергов суриштирув ишлари бошланган. Ушбу гуруҳ аъзоларини қўлга олиш амалиётида портловчи моддалар, СД дисклар, экстремистик оқимнинг тарғибот-ташвиқот қиладиган китоблари ва варақалари ҳам топилган. Шунингдек, Қозоғистон миллий хавфсизлик комитетининг маълум қилишича, жорий йилнинг бошидан бошлаб ҳозирги кунга қадар Олмаота шаҳрида хавфсизлик кучлари томонидан 29 та экстремистик ва террористик гуруҳлар қўлга олинган. Ўтган йилнинг июл ойида Олмаота шаҳридаги ички ишлар идорасига ва миллий хавфсизлик комитетининг биносига қарата содир этилган террорчилик ҳужумида ҳам полициянинг бир нечта ходимлари ва ишчилари ҳаётдан кўз юмган. Қозоғистонда экстремистик ва террорчилик гуруҳлар фаолиятининг янада кенгаётгани ҳақида хабарлар тарқалиши ортидан, ушбу мамлакат расмийлари ҳам террорчи ва экстремистик гуруҳларнинг ғаламизликлари ва ташвиқотларига қарши кураш олиб бориш учун турли соҳаларда жумладан таълим, маданият, хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот йўналишида бир қанча чора-тадбирларни амалга оширишни бошлашди.
Шулар жумласидан, Қозоғистон диний ишлар бўйича комитети раиси томонидан ушбу мамлакатда экстремистик оқимларга қарши ўқув курслари ўтказилди. Мазкур икки ойлик ўқув курслари ушбу мамлакат жума намозларининг имом хатиблари учун ва экстремизм ҳамда терроризм билан курашиш учун амалга оширилди. Ушбу ўқув курсларини ўтказишдан мақсад, масжид имом хатибларининг билим даражасини янада ошириш учун ва Салафийлик оқимининг ғоялари билан курашиш ҳамда бошқа ноқонуний диний фирқаларни бартараф этиш кўзда тутилган. Қозоғистон расмийларининг Салафийлик тафаккурлари маданияти билан ва бошқа тақиқланган мазҳабларга қарши кураш олиб боришига туртки бўлган ҳолат, бу ушбу юрт жамиятида экстремистик ғоялар ва тафаккурларнинг юзага келиши сабаб бўлган. Қозоғистоннинг айрим диний ва илмий доираларининг фикрича, мамлакатда юзага келган экстремизм ички омилларга бориб тақалади. Шу боисдан, бундай вазиятни барҳам бериш учун, экстремизм адабиётлари ва тафаккури билан курашиш учун инфратузилмаларни ўзгартириш талаб этилади.
Ушбу диний доираларга кўра, экстремистик оқимларга қарши кураш олиб боришнинг стратегиясидан бири бу ижтимоий ва иқтисодий йўналишда ўзгаришларни амалга ошириш керак. Бази бир сиёсий доираларнинг фикрича, террорчи ва экстремистик гуруҳлар томонидан Қозоғистон фуқароларининг ўлимига олиб келган Олмота ва Актўбе шаҳарларида содир этилган ҳодисалар ҳам ушбу мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларида ислоҳотлар ўтказилиши лозимлигидан дарак беради. Ижтимоий тенгсизликнинг янада ортиши, бегоналашув ҳиссиётининг янада кучайиши ва халқнинг диний огоҳлик ва билим даражасининг паст эканлиги ортидан жамиятда ёшларга нисбатан эътиборсиз бўлиш шунингдек, ижтимоий ва табақалашдаги камситишлар ҳам, сиёсий вазиятдан ва молиявий ҳамда идоравий коррупциялардан норозиликлар ва оммавий бошбошдоқчиликларнинг янада кучайиб кетишига олиб келди. Натижада эса, мамлакатда экстремизмнинг бузуқ ва йўлдан адаштирувчи ғоялари ҳамда тафаккурлари кенг ёйилиб кетди. Шулардан келиб чиқиб, Қозоғистон давлати экстремизмга бўлган қизиқишларни олдини олиш учун ушбу мамлакатда ижтимоий ва диний савод даражасини янада ошириш мақсадида, турли диний муассаларнинг тарғибот ва ташвиқот ишларидаги саъй-ҳаракатлари билан бирга, жамиятда бази бир хавфсизлик чораларини янада кучайтирди. Давлат расмийларининг терроризм ва экстремизм ҳамда қурол-аслаҳалар контарбандаси билан кураш олиб боришда уюшиб ҳаракат қилишларидан ташқари, диний ташкилотларнинг фаолиятларини назорат қилиш ва миграция масаласини тартибга келтиришда ҳам тегишли чора-тадбирларни кўришмоқда. Ҳозирги вазият Қозоғистон жамиятида ижтимоий хавфсизликни таъминламаганидан дарак бермоқда. Қозоғистонда турли экстремистик оқимлар фаолиятларининг шиддатли тус олиши ушбу гумонларнинг тасдиғидир. Лекин шунга қарамай, мамлакат расмийлари хусусан Олмаота полицияси экстремистик ва террористик гуруҳларни қўлга олиш бўйича кўплаб жиддий чораларни кўришмоқда.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.