Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон суд соҳасида ҳамкорлик қилишади
" Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда қонун ҳокимияти устуворлиги" номи остида жиноят-суд делоларини кўриб чиқиш бўйича ихтисослашган семинар бўлиб ўтди.
Семинарни БМТнинг демократия жамғармаси виртуал шаклида ўтказилди.
Семинарнинг мақсади- Марказий Осиё мамлакатларидаги маҳбуслар учун муқобил чораларни қўллаш, жазони ижро этиш муассасаларига кузатув ташрифларини ташкил этиш, ишни ва шартли хизматларни самарали ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш ва натижалар ва таҳил орқали системани яхшилаш учун таклифлар қилишдан иборат эди.
Ўтказилган семинарда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 50 га яқин инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вакиллари, халқаро ташкилотлар судялари ва экспертлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Семинарда нутқ сўзлаганлар, маҳкумларнинг содир этган жиноятарининг моҳиятига, уларнинг хавфлилик даражаси ва ижтимоий хулқ-утворига эътибори бериш орқали жиноятларни таркорланишии олдини олиш учун ижтимоий , ҳуқуқий ва писхологик ёрдам кўрсатиш муҳимлигини таъкидладилар.