Имомали Раҳмон ва Эммануэл Макрон телефон орқали суҳбатида Афғонистон вазиятини муҳокама қилишди
(last modified Mon, 30 Aug 2021 09:10:15 GMT )
август 30, 2021 14:10 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон ва Эммануэл Макрон телефон орқали суҳбатида Афғонистон вазиятини муҳокама қилишди
    Имомали Раҳмон ва Эммануэл Макрон телефон орқали суҳбатида Афғонистон вазиятини муҳокама қилишди

Тожикистон ва Франция президентлари телефон орқали суҳбатларида Афғонистоннинг ҳозирги вазиятини Марказий Осиё хавфсизликига таъсири масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон  Франция президенти Эммануэл Макрон билан суҳбатида  Афғонистон мамлакат бугун фуқаролараро низолар хавфи туфайли гуманитар ҳалокат ёққасида турибти деб таъкидлади.

Тожикистон президенти шунингдек, Душанбе давлати  Афғонистонда тинчлик, барқарорлик ва инклюзив, тинч ҳукумат тузишга чақиради деб қўшимча қилди.

Тожикистон ва Франция президентлари Афғонистондаги вазият бўйича ҳамкорлигини кучайтиришга келишиб олишди.

Келишувга биноан икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари Афғонистондаги вазиятни доимий кузатиб борадилар ва ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказадилар.

 

 

Ёрлиқ