Алмазбек Атамбаев устидан суд жараёни давом этмоқда
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев жисмоний заифлиги ва касаллиги сабаб узоқ вақтдан кейин Бишкек судига чақиртирилди.
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Kuy Tosh ишига чақирилди. Атамбаев унга қарши 21 дан ортиқ суд ишларининг борлиги бу айбловлар ёлғон экангилининг далилидир деб айтган.
Алмазбек Атамбаев 2019 йилдан бери, ҳибсда сақланмоқда ва унга қарши бир неча даъво қўзғатилган хусусан коррупцияда айбланмоқда.
Яқинда Қирғизистон собиқ президенти, Туркия фуқароларига ноқонуний паспорт берганликда шунингдек 2020 йил октябрь ойида тартибсизликлар уюштиришда айбланган эди.
Ҳозирда Атамбаев соғлиғи тўғрисидаги шикоят билан 47 -сонли қамоқхонада сақланмоқда.
Хабарга кўра, Қирғизистон собиқ президентининг адвокатлари унинг инсультдан олдинги ҳолати борлигини ва даволанишига муҳтожлигини билдиришган.