сентябр 29, 2021 13:43 Asia/Tashkent
  • Тожикистон қўшинлари Афғонистон билан чегараларда ҳарбий парад ўтказди
    Тожикистон қўшинлари Афғонистон билан чегараларда ҳарбий парад ўтказди

Тожикистон президенти бу мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош минтақада 2000 ҳарбийлар ва офицерлар иштирокидаги ҳарбий парадни яқиндан томоша қилди.

 Тожикистоннинг Бадахшон вилояти Дарвоз минтақаисдаги ушбу ҳарбий парадда Тожикистоннинг чегара кучлари ва офицерлари, пиёда кучлари ва ҳуқуқ- тартибот органлари  вакиллари қатнашдилар. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон  бу ҳарбий йилларда  нутқ сўзлар уларни мустақиллик куни билан табриклаб,  тожик аскарларини ўз она ватанини ҳимоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз бунддан олдин,  Имомали Раҳмон БМ Бош Ассамблеяси сессиясида қилган чиқишида инсон ҳуқуқлари ташкилотларини Афғонистонга нисбатан сукут сақлаганини қаттиқ танқид қилганди.

У ўз нутқида  Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш,   ҳукумат тузиш учун референдум ўтказиш зарурлигини таъкидлаганди.

Имомали Раҳмоннинг ушбу сўзларидан кейин Толибон радикал гуруҳи муваққат ҳукуматининг ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар ҳам Ал-жазира телеканали билан суҳбатда  Тожикистон давлати Афғонистон ичк ишларига аралашмоқда деб иддао қилди.

 

Ёрлиқ