Қирғизистон: Толибон билан музокаралар давом этиши зарур
(last modified Fri, 05 Nov 2021 08:12:53 GMT )
ноябр 05, 2021 13:12 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон: Толибон билан музокаралар давом этиши зарур
    Қирғизистон: Толибон билан музокаралар давом этиши зарур

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши ўринбосари Афғонистонда барқарорликка эришиш учун Толибон билан музокараларни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди.

Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши вакили Талъатбек Мусаддиқ Бишкекда ўтказилаётган “Афғонистондаги янги вазият;  "бажарилиши керак бўлган ва бўлмаган масалалар" деб номланган халқаро саммитда шундай деди: Шу кунгача Қирғизистон расмийлари ва Толибон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди ва биз баъзи минтақа расмийлари билан маслаҳатлашдик.

Мусаддиқовга кўра, халқаро ҳамжамият Толибон билан музокараларни давом эттириши, мамлакатда уруш ва қон тўкилишининг олдини олиш учун афғон халқига иқтисодий ёрдам кўрсатиши керак.

“Шу муносабат билан биз 300 нафар афғонистонлик талабага кириш визаси бердик ва афғон талабаларига ёрдам беришда давом этамиз”, — деди Мусаддиқов.

Қирғизистон ҳукуматининг Афғонистон бўйича халқаро саммитдаги ушбу вакили “Толибон ҳукуматига босим ўтказиш яхши самара бермайди ва Афғонистонда бошқа экстремистик элементларнинг кўпайишига замин яратади”, деди.

Ушбу хабарга кўра “Афғонистондаги янги вазият; бажарилиши керак бўлган ва бўлмаган масалалар" халқаро саммитида Эрон, Россия, Ўзбекистон, Туркия, Германия, Франсия ва Ҳиндистондан етакчи халқаро экспертлар ва бошқа сиёсатшунослар ҳам иштирок этмоқда.

 

 

 

 

Ёрлиқ