Эрон ва Ўзбекистон иштирокида Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилди
Бишкекда ўтказилган Афғонистондаги янги вазият бўйича халқаро конференция иштирокчилари таҳидларига қарши курашиш учун доимий ахборот базасини яратиш зарурлигини маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Бишкек шаҳрида " Афғонистондаги янги вазият; бажарилиши керак бўлган ва керак бўлмаган ишлар" тадбири бўлиб ўтди.
Афғонистондаги геосиёсий ўзгаришлардан сўнг, Германия, Россия , Ўзбекистон, Эрон, Ҳиндистон ва Туркиядан келган экспертлар Марказий Осиёдаги вазиятни таҳлил қилишни кун тартибига қўйишди.
Халқаро йиғилиш қатнашувчилари якуний баёнотида ҳарбий- сиёсий кескинлик ва террорчилик ҳаракаталари Афғонистондан Марказий Осиё давлатларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида минтақа давлатлари ўртасида ҳамкорилкларни ўрнатиш зарурлигини ҳам таъкидлашди.
Халқаро йиғилишда қатнашган экспертлар янги таҳдид ва муаммоларни баҳолаш мақсадида тажриба алмашиш ва мунтазам учрашувлар ўтказиш билан Марказий Осиё давлатлари учун доимий маълумотларр базаси ва экспертиза ташкил этишни қўллаб -қувватлашди.
Айтиш жоиздирки15 август куни Толибон томонидан Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олинганидан кейин, дунёнинг турли мамлакатларида хавотирлар кучайди.
Аксарият мамлакатлар ва умуман халқаро ҳамжамият ҳалигача Толибон ҳукуматини расман тан олмаган.