Жапаров: Европа Иттифоқи Қирғизистон ташқи сиёсатидаги муҳим шерикдир
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Европа Иттифоқининг юқори мартабали вакиллари билан мулоқотида, бу Иттифоқни Бишкек давлатининг ташқи сиёсатидаги муҳим шерикдир деб айтди.
Кеча Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Бишкекда бўлиб ўтган " Европа Иттифоқи- Марказий Осиё" Халқаро иқтисодий форуми доирасида, Еврокомиссия раиси Валдис Домбповски, Австрия ташқи ишлар вазири Майкл Линхарт ва Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кеню Микурия билан учрашганида, Қирғизистон мустақиллика эришгач, Европа Иттифоқи мамлакатни демократик ва эркин бозор ислоҳотларини амалга оширишда доимий равишда қўллаб-қувватлаб келади деб айтди.
Жапаров ўз сўзларида, Бишкек ҳукумати Европа Иттифоқи билан ҳар томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёр деб қўшимча қилди.
У сўзларининг бошқа суҳбатида, чел эл меҳмонларининг Европа стратегиясининг амалий ижро этилиши бўлган ва иқтисодий ҳамкорликлар учун шароит яратиб берадиган " Европа Иттифоқи- Марказий Осиё" форумини ўтказилишини қўллаб- қувватлашганини олқишлади.