Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
Бугун Қирғизистон фуқаролари мамлакатнинг янги парламентвакилларини тайинлаш учун сайлов участкаларига бордилар.
Тасс ахборот агентлигининг хабар қилишича, сиёсий экспертлар Россия ва Хитой мамлакатлари билан яқин муносабатлари ўрнатишда ўз қудратини кучайтириш ҳолида бўлган Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров иттифоқчилари манфаатларига якунланишини кутишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 52-ёшли Жапаров 2020- йил октябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида сўнг норозилик намойишлари бошлангани ва Қирғизистондаги қатор сиёсий партиялар сайлов натижаларини тан олишдан бош тортгач, ҳокимият теппасига келди. Қирғизистон парламент сайловларида мамлакатдаги 21 партиянинг 1300 яқин номзодлари 90 ўрин учун курашмоқда.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси овоз бериш маҳаллий вақт билан 20:00 гача давом этишини маълум қилди.