БМТ Афғонистондаги гуманитар инқироздан огоҳлантирди
(last modified Wed, 05 Jan 2022 11:46:41 GMT )
Январ 05, 2022 16:46 Asia/Tashkent
  • БМТ Афғонистондаги гуманитар инқироздан огоҳлантирди
    БМТ Афғонистондаги гуманитар инқироздан огоҳлантирди

БМТ Бош котиби матбуот котиби Афғонистонда совуқ мавсум бошланиши билан гуманитар инқироз юзага келишидан огоҳлантирди.

Бу ҳақда чоршанба куни БМТ Бош котибининг матбуот котиби Стивен Дюжаррик, Афғонистондаги қаттиқ қиш бу мамлакатдаги миллионлаб одамларнинг ҳаётини қийинлаштирди, дея огоҳлантирди, деб хабар беради ИРНА. 

Ҳисоботга кўра, сўнгги бир неча соат ичида қор ва ёмғир Афғонистоннинг айрим ҳудудларига таъсир кўрсатиб, Кобул аеропортига борадиган ва қайтаётган парвозларни тўхтатган.

Афғонистондаги баъзи маҳаллий расмийлар ҳам мамлакатнинг турли ҳудудларида кучли қор ёғиши ва совуқ туфайли бир қанча афғонлар ҳалок бўлганини хабар қилишди.

Афғонистондаги вазият Қўшма Штатлар Афғонистоннинг 10 миллиард долларга яқин активларини музлатиб қўйган пайтга тўғри келади.

Толибон Афғонистонда 2021-йил 15-августда ҳокимият тепасига келди ва АҚШ ҳарбийлари 20 йиллик истилодан сўнг август ойи охирида хорлик ва мағлубият билан Афғонистонни тарк этди.

Ёрлиқ