Толибон муваққат ҳукумати Қозоғистондаги тартибсизликлар ва қўғзғолонларга нисбатан аксиламал кўрсатди
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматининг ТИВ раҳбари Қозоғистондаги тартибзиклар ва қўзғолонлардан хавотир билдирди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдулқаҳор Балхий Қозоғистондаги намойишчилар ва Қозоғистон ҳукуматини мамлакатда барқарорлик ва тинчлик қайтиши учун ўзаро келишмовчиликларни мулоқот ва тинчликйўли билан ҳал қилишга чақирди.
Бахлхий ўз сўзарида Қозоғистон мамлакатини Афғонистонинг қўшнилари ва савдо ҳамкорликларидан бири эканинини, Толибон ҳукумати минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни иқтисодий, савдо ва инсон ҳаётининг асосий шарти деб билишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни давлатни суюлтирилган газ нархини 60 тенгедан 120 тенгегача оширганидан кейин норозилик намойишлар бошланди.
Ҳозиргача Қозоғистонда тўқнашувлар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.
Қозоғистон ССВ маълумотига асосан Қозоғистоннниг турли ҳудудларида мингдан ортиқ одам тан жароҳати олган ва 400 га яқин одам касалхонага ётқизилган.