Қозоғистондаги намойишлар жараёнида 5 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган
(last modified Sun, 09 Jan 2022 08:43:10 GMT )
Январ 09, 2022 13:43 Asia/Tashkent
  • Қозоғистондаги намойишлар жараёнида 5 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган
    Қозоғистондаги намойишлар жараёнида 5 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган

Сўнгги кунларда Қозоғистондаги норозилик намойишларда 5 мингдан ортиқ шахслар ҳибсга олинди деб хабар қилди Қозоғистон ИИВ.

Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Нургамбев  мухбирлар билан суҳбатида,  сўнгги кунларда  кўча тартибсизликлари ортиданн 5 минг 135 киши қўлга олинди дея қўшимча қилди.

Қозоғистоннинг ушбу расмийсининг айтишича, бу шахсларни талончилик, қўпорувчилик, қотиллик ва ҳарбий ҳужумга оид сўроқ ва тергов ишлари давом этмоқда.

Бугун Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот идораси  барча минтақаларда вазияти барқарорлашгиб қонун-қоидалар ва тартибот қайта тикланмоқда деб изоҳлади.

Маълуомтларга биноан,  албатта турли шаҳарларни экстремистлардан тозалаш ва анти терроричлик амалиётлар давом этмоқда.

Ҳуқуқ -тартибот органлари  ҳам бундан олдин  экстремистик шахслар томонидан эгаллаб олинган биноларни озод этган ва  аҳолини қўллаб-қувватлаш тизимини қайта тиклаш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

Шу ҳолда Россия Мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар кучлари бўлинмалари ва ҳарбий техникаларини Қозоғистонга ўтказиш давом этаётганини эълон қилди.

КХШТ ҳам зарур бўлганда Қозоғистонда юбориладиган тинчликпарвар кучлари сонини оширишини маълум қилди.

 Айи пайтда  2500 КХШТ  аскарлари Қозоғистонда ўз вазифасини мувафаққиятли бажариб, у ердаги вазиятни барқарорлаштириш учун зарур ёрдам кўрсатмоқда.

Ёрлиқ