Тожикистон ҳукумати Афғонистон атрофида хавфсизлик камарини ўрнатишни таклиф қилди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Афғонистон атрофида хавфсизлик камарини ўрнатишга чарқирди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон КХШТнинг онлайн шаклидаги фавқулодда йиғилишида Афғонистондаги хавфсизлик вазиятидан хавотир билдириб, бу таклифни қилди.
Арманистон Бош вазири ҳам халқаро террорчиларнинг Қозоғистондаги аралашувидан хавотир билдирди.
КХШТ раҳбари бўлган Арманистон Бош вазири ўз сўзларида муҳим вазифалар ва миссияларда тезкор жавоб, механизмини кучайтириш КХШТнинг асосий устувор йўналишларидан биридир деб таъкидлади.
Пашинян шунингдек ушбу ташкилотга аъзо давлатлардан бундай механизмни якунлаш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларнини яхшилашни кутаётганини маълум қилди.
Бошқа хабарга кўра, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев ҳам Европа кенгаши раиси билан телефон суҳбатида, мамлакатдаги сўнгги воқелардада хорижий унсурлар жумладан Афғонистон ва Ғарбий Осиёдан ҳам унсурлар ва омиллари аралашганини эълон қилди.
Қозоғистон президенти Тўқаев Европа кенгани раиси Жарлз Мишел билан телефон суҳбатида халқаро мажбуриятларга содиқлигини ҳам қайд этди.