Қозоғистондан 3 давлатнинг тинчликпарвар кучлари чиқарилди
Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистонга тегишли ҳарбий кучлари КХШТ миссиясини якунлангани ортидан Қозоғистон ҳудудларини тарк этишди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Россиянинг 3 та Ил-76 ҳарбий транспорт самолёти орқали арман тинчликпар ва кучлари эвакуация қилинди ва яна бир самолёт ҳам Тожикистон ҳарбийларини Қозоғистондан чиқарди.
Қирғизистон ҳарбийлари ҳам ҳарбий машинала орқали Қозоғистондан чиқарилган.
Бундан олдин КХШТ ҳам Қозоғистон президентининг илтимосига асосан ички тартибсизлиркларни олдини олиш мақсадида Қозоғистонга кирганди.
Эслатиб ўтамиз Қозоғистонда ёқилғи нархи ошишига қарши халқ норозиликлари 2 январь куни бошланганидан кейин эса ҳукумат фаолиятига нисбатан норозиликлар янада кучайди.
Қосим Жомарт Тўқаев КХШТ тинчликпарвар кучларининг мамлакатдаги асосий миссияси мувафақиятли якунлаганига тўхталиб, тинчликпарвар кучларни КХШТдан чиқариш 13 январдан бошланди ва 10 кундан кейин амалга оширилади.