Туркманистон халқаро ҳамкорликларни кенгайтиришга интилмоқда
-
Туркманистон халқаро ҳамкорликларни кенгайтиришга интилмоқда
Туркманистон президенти ҳукумати йиғилишида таълим, мудофаа ва инқирозни бартаарф этиш ва юк ташиш соҳасида халқаро айрм ҳужжатларни қабул қилди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан давлат йиғилишда қабул қилинган ҳужатардан бири маданий мудофаа , фавқулодда ҳолатларини олдини олиш ва бартаарф этишда Қозоғистон билан ҳамкорлик соҳасидадир ва бу ўтган йилнинг 25 октябрь имзоланганди.
Гурбангули Бердимуҳаммедов шунингдек, Туркманистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасида ҳамкорлик шартномасини ҳам қабул қилди. Давлат йиғилишида Туркманистон президенти 2025 йилгача транспорт дипломатиясини ривожлантириш режасини ҳам тасдиқлади.
Туркманистон Бош вазири ўринбосари Рашид Мередов ҳам ўз сўзларида, бу дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар Туркманистон транспорт тизимларининг моддий-техник базасини кенг кўламда янгилашга қаратилган. Ҳужжат шунингдек Туркманистоннинг Европа Иттифоқи-Кавказ-Осиё халқаро ҳамкорлик йўлидаги дастурга қўшилишини мақсад қилган.