Афғонистонда Толибонга қарши янги ҳарбий фронт эълон қилинди
(last modified Sat, 05 Feb 2022 08:45:13 GMT )
феврал 05, 2022 13:45 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда Толибонга қарши янги ҳарбий фронт эълон қилинди
    Афғонистонда Толибонга қарши янги ҳарбий фронт эълон қилинди

Афғонистон озодлиги фронти” номли жабҳа Толибонга қарши ўз ҳарбий фаолиятини эълон қилди.

Афғонистон Озодлиги фронти ўз видеосида Толибон ҳаракатининг журналистларни ҳибсга олиш ҳаракатлари, озод ва норози аёллар, аёлларнинг аҳволи уларнинг қўзғолон сабабларидан бири эканини эълон қилди. Сўнгги кунларда Афғонистоннинг турли ҳудудларида, хусусан, пойтахт Кобулда бир қанча аёл ҳуқуқлари фаоллари ҳибсга олинди.

Афғонистон Озодлиги фронти Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Қаршилик фронти билан алоқаси йўқлигини айтди. Озодлик фронти ва унинг раҳбарияти ҳақида бошқа маълумотлар йўқ.

Бироқ Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келгач, мамлакатнинг айрим ҳудудларида Қаршилик фронти деб номланувчи баъзи кучлар ва Толибон ўртасида вақти-вақти билан тўқнашувлар содир бўлди.

Аммо Толибон мамлакат устидан назоратни ўз зиммасига олганини ва ҳеч кимнинг исломий амирликка қарши кўтарилишига йўл қўймаслигини элон қилган.

Тахминан бир ҳафта олдин Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов “Қаршилик кўрсатиш фронти” ва “Толибон” ўртасида шиддатли жанглар баҳорда бўлиши мумкинлигини айтган эди.

Ёрлиқ