Қозоғистон пойтахтидан террорчилик хавфининг “тўқ сариқ” даражаси олиб ташланди
(last modified Mon, 07 Feb 2022 05:33:29 GMT )
феврал 07, 2022 10:33 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон пойтахтидан террорчилик хавфининг “тўқ сариқ” даражаси олиб ташланди

Қозоғистон расмийларининг душанба куни Олмаотадаги маълумотларига кўра, “тўқ сариқ” террорчилик таҳдиди даражаси ўтган ой бошидаги тартибсизликлардан сўнг собиқ пойтахт Олмаотада хавфсизлик вазияти барқарорлашганидан сўнг олиб ташланади.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари яқинда Олмаотада террорчиларни қўлга олиш учун операция бошлади. Операция Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Турксиб минтақасида бошланган ва 27-январга қадар давом этди, дея хабар беради Қозоғистон аксилтеррор штаб-квартираси. Олмаота аксилтеррор операсия бош бошқармаси маълумотларига кўра, махсус операция давомида Қозоғистондаги яқинда содир бўлган қўзғолонларга алоқадор уюшган жиноий гуруҳнинг беш нафар етакчиси ва аъзоси ҳибсга олинган, қурол ва ўқ-дорилар топилган.

Қозоғистон аксилтеррор операциялари штаб-квартираси шаҳарда вазият барқарорлашганини маълум қилди, дея хабар беради Қозоғистон аксилтеррор маркази якшанба куни берган баёнотидан, Спутник агентлиги. Қарорга кўра, 7-феврал ярим тундан бошлаб “тўқ сариқ” террорчилик таҳдидининг юқори даражаси олиб ташланади.

Қозоғистон аксилтеррор маркази айни вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва мамлакат махсус хавфсизлик хизматлари юқори шай ҳолатда туришини таъкидлади, дейилади баёнотда. Қозоғистондаги тартибсизликлар ортидан 2-январ куни суюлтирилган газ нархи ошиши ортидан бошланган намойишлар, сўнгра зўравонликларга айланиб, тахминан икки ҳафта олдин тугаган. Бу тартибсизликлар ва намойишлар чоғида кўплаб одамлар ҳалок бўлди, яраланди ва ҳибсга олинди.

 

Ёрлиқ