Сўнгги олти ойда бир миллион афғон Эронга муҳожират қилди
(last modified Mon, 07 Feb 2022 06:24:29 GMT )
феврал 07, 2022 11:24 Asia/Tashkent
  • Сўнгги олти ойда бир миллион афғон Эронга муҳожират қилди
    Сўнгги олти ойда бир миллион афғон Эронга муҳожират қилди

Сўнгги олти ой ичида бир миллиондан ортиқ афғон Афғонистоннинг ғарбий чегаралари орқали Эронга кўчиб ўтди

Қўшма Штатлар Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб, Толибон ҳокимият тепасига келганидан бери мамлакат иқтисодий инқироз гирдобида, миллионлаб инсонлар ҳаёти барбод бўлиш арафасида қолди.

ИРНА хабарига кўра, Афғонистон хусусий транспорт саноати раҳбари Исмоил Жаванмард Амархал шундай деди: “Бу одамлар қашшоқлик, ишсизлик, иш ва таълим имкониятлари йўқлиги сабабли Афғонистонни тарк этиб, Эрон ва Покистонга кетмоқда”.

Жаванмардга кўра, ҳар куни Кобулдан Қандаҳор, Нимруз ва Ҳирот вилоятларига 3500 дан 4000 гача одам боради.

 Аввалроқ Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Билол Каримий ҳар куни Афғонистондан Эронга 1500 дан 2000 гача одам муҳожират қилишини айтган эди.