Афғонистон Толибони АҚШни огоҳлантирди
(last modified Tue, 15 Feb 2022 08:52:41 GMT )
феврал 15, 2022 13:52 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Толибони АҚШни огоҳлантирди
    Афғонистон Толибони АҚШни огоҳлантирди

Толибон ҳаракати АҚШ Афғонистон марказий банки активлари мусодара қилиниши ортидан Вашингтон томонидан провокацион сиёсат давом этиши ҳақида огоҳлантирди.

Яқинда Вашингтондаги Жо Байден маъмурияти Афғонистон Марказий банкининг АҚШ томонидан блокланган 10,5 миллиард долларининг 3,5 миллиард долларини 11-сентябр қурбонларига товон тўлаш учун ажратганини эълон қилди.

Толибон вакили АҚШ қарорини провокацион деб атади ва Вашингтонни огоҳлантирди. Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид шундай деди: “Агар Қўшма Штатлар ўз фикридан қайтмаса ва “провокацион” ҳаракатларини давом эттирса, Толибон АҚШга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишига тўғри келади."

Толибон вакилнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар халқаро тамойилларни бузган ҳолда Афғонистон активларини музлатиб қўйган ва энди бу активларни ўзбошимчалик билан тортиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Мужоҳид таъкидлади: “Афғон мулкларининг мусодара қилиниши асоссиз ҳаракат ва афғон халқи ҳуқуқларини поймол қилишдир”.

Бу гаплар халқаро ва гуманитар ташкилотлар тўйиб овқатланмаслик ва миллионлаб афғонларнинг нобуд бўлиши хавфи ҳақида огоҳлантираётган ва мамлакат касалхоналари Корона эпидемияси туфайли шароит йўқлиги сабабли ёпилаётган бир пайтда янграмоқда.