феврал 16, 2022 16:53 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қирғизистон ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берилди
    Эрон ва Қирғизистон ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берилди

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Бишкекдаги элчиси ва Қирғизистон ички ишлар вазири учрашиб, икки давлат ўртасидаги хавфсизлик ва жавоб чоралари соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Эрон Ислом Жумҳурияти элчиси Саид Харрозий Қирғизистон ички ишлар вазири Улан Ниёзбеков билан учрашди ва Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик муҳимлигини таъкидлаб,  Эрон минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади. Эроннинг Қирғизистондаги элчиси Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига доимий аъзо бўлиш жараёни бошланганига ишора қилиб, буни икки томонлама хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун яхши замин деб атади.

Харрозий Эрон-Қирғизистон муносабатларининг 30 йиллигини эслатиб, шундай деди:Кўплаб ҳужжатлар, жумладан, икки давлат ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди, бу ўзаро ҳамкорлик учун яхши асосдир.

Эроннинг Бишкекдаги элчиси Афғонистондаги ўзгаришлар ва унинг минтақа давлатлари учун таъсири ва оқибатларига ҳам тўхталиб ўтди: Эрон Ислом Жумҳурияти терроризмга қарши кураш ва наркотрафикга қарши курашда яхши тажрибага эга ва Қирғизистон билан ўз тажрибаларини баҳам кўришга тайёр.

Ниёзбеков ҳам уюшган жиноятчилик ва наркотик моддалар тарқалишининг кучайиши, шунингдек, террористик гуруҳларнинг фаолияти Қирғизистон ва Эрон ўртасида 2019-йилда имзоланган хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганини хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка яхши асос деб ҳисоблади.

Қирғизистон ички ишлар вазири хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, ҳозирги вазиятда янги технологиялар ёрдамида содир этилган жиноятлар кўпайиб бораётганини айтди.

“Афғонистондаги воқеалардан сўнг гиёҳванд моддалар савдоси, уюшган жиноятчилик ва экстремизм кенг тарқалди, шунинг учун ҳамкорликни ошириш керак”, - деди Ниёзбеков Афғонистондаги ўзгаришларга ишора қилиб.

Ёрлиқ