Қозоғистон мусулмонлари учун биткоиндан фойдаланиш тақиқланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i69878-Қозоғистон_мусулмонлари_учун_биткоиндан_фойдаланиш_тақиқланди
Қозоғистон мусулмон уламолари кенгаши бу мамлакат мусулмон аҳолиси учун биткоиндан фойдаланишни тақиқлади.
(last modified 2022-02-24T09:39:32+00:00 )
феврал 24, 2022 14:39 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон мусулмонлари учун биткоиндан фойдаланиш тақиқланди
    Қозоғистон мусулмонлари учун биткоиндан фойдаланиш тақиқланди

Қозоғистон мусулмон уламолари кенгаши бу мамлакат мусулмон аҳолиси учун биткоиндан фойдаланишни тақиқлади.

Кеча Қозоғистон мусулмонлалари идораси кенгаши,  бу мамлакат мусулмонлари учун биткоиндан фойдаланиш жоизми деган саволга жавобан   биткоин рақамли валютадан фойдаланиш ноқонуний  ҳисобланади деб эълон қилди.

Қозоғистон мусулмонлар идораси уламолар кенгаши ҳисоботига биноан, биткоин марказлашмаган виртуал бўлиб, давлат муассасалари томонидан кафолатланмаган ҳамда молиявий қонунлар ва реал активлар билан ҳимояланмаган.

Хабарга кўра, валюта бозори ҳар лаҳзада кескин кўтариши ёки тушиши мумкин ва бунинг оқибатида халққа зарар етиши имкони бор.

Қозоғистон мусулмонлари идорасига кўра, биткоин назоратидан чиқиб кетган, масъул томонлар ва бу ички иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши ва жамиятни беқарорлаштириши мумкин.