Афғонистон ва Покистон чегарасидаги можаролар тугади
(last modified Sat, 26 Feb 2022 09:03:43 GMT )
феврал 26, 2022 14:03 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ва Покистон чегарасидаги можаролар тугади
    Афғонистон ва Покистон чегарасидаги можаролар тугади

Толибон ва Покистон кучлари ўртасида чегара тўқнашувларда 5 киши ҳалок бўлди ёки жароҳатланди.

Куни кеча Толибон кучлари  Покистон кучлари билан тўқнашди.

Толибон  гуруҳи Покистон кучлари томонидан афғонисонлик болани калтаклангани сабаб бу тўқнашувлар юз берганини таъкидлади.

Афғонистондаги шифохона манбаларининг  Спин Булдак ҳудудида давом этган бир неча соатлик тўқнашувларда  икки киши ҳалок бўлиб 3 киши жароҳатланиши билан якунланган.

Толибон муваққат ҳукумати наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид  Твиттер саҳифасидаги мурожаатида  икки томон ўртасидаги чегара тўқнашувларни тасдиқлади ва бу тўқнашувларни бошланишида Покистон кучларини айблади.

Забеҳуллоҳ Мужоҳид тўқнашув юзасидан тергов бошланганини маълум қилди.

Покистон кучлари можаро жараёнида енгил ва оғир қуроллардан фойдаланган. Покистон расмийлар чегарадаги  кескинлик ҳақида ҳозирча изоҳ бермаган.

Бошқа бир хабарга кўра,  Афғонистоннинг Каписо вилоятида Толибон кучларига қарши уюштирилган ҳужумда гуруҳнинг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлан. Ҳужум натижасида Толибон танки бутунлай йўқ қилинганди. Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ёки шахс ўз зиммасига олмаган.

 

Ёрлиқ