Қирғизистонда аёлларга нисбатан камситишлар ошиб бормоқда
Қирғизистондаги статистик маълумотлар, мамлакатда аёлларнинг сиёсий ва иқтисодий фаолиятларини камайганидан далолат бермоқда.
Қирғизистон Статистика қўмитаси аёллар давлат бошқарувида эркакларникига қараганда камроқ фаолият юритмоқда ва эркаклага нисбатан ойликлари ҳам камроқдир деб маълумот берди.
Ўтган йил - 2021-йилда давлат бошқарувидаги аёллар эркаклар учун 61 фоиз ва аёллар учун 39 фоиз деб эълон қилинганди.
Ўтган йили шунингдек сиёсий унвонларга эга бўлган аёлларнинг улуши 21 фоизни ва эркаклар улуши эса 76 фоизни ташкил этган.
Ҳисоботга биноан, Бишкек давлат ҳокимияти органлари ходимларидан 37 фоизини аёллар ташкил қилади.
120 депутатдан иборат Қирғизистон парламентида атиги 20 нафари аёллардир.
Бундан ташқари Қирғизистонда аёллар эркакларга қараганда, камроқ ойлик ва пенсия олишади.
Қирғизистон Миллий статистика қўмитасига кўра, бу мамлакат аҳолиснинг 6,8 миллиондир ва 50,4 фоизини аёллар ташкил этади.