Тожикистон—Қирғизистон чегарасида содир бўлган навбатдаги отишмада тожикистонлик қурбон бўлди
Бугун соат 10:00 ларда Қирғизистон—Тожикистон чегараси яқинидаги Исфара туманининг «Чоркух» маҳалласида икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Тожикистон томонидан бир нафар чегарачи ҳалок бўлган, яна икки киши яраланган.
Қирғизистон чегарачилари Тожикистон ҳудудига (Исфара тумани, ‘Чоркух’ маҳалласи) ўтиб, тожик чегарачиларидан бу ҳудудни тарк этишни талаб қилган. Оғзаки келишмовчилик келиб чиқди, қирғиз чегарачилари биринчи бўлиб ўт очди, бизникилар жавоб қайтарди. Отишма оқибатида бир нафар тожик чегарачи ҳалок бўлди, икки нафари яраланди, шунингдек, тожик деҳқонлари ҳам яраланди», — дейди Дарё сайти манбага таяниб.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ҳодиса жойида икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг ходимлари иш олиб боряпти, вазият кескинлигича қолмоқда.
Исфара шаҳар марказий шифохонаси ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар тўғрисидаги маълумотни тасдиқлаган.