Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Туркманистон президенти бўлди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли, ҳамда мамлакат бош вазири ўринбосари Сардор Бердимуҳаммедов бўлиб ўтган муддатдан илгари президентлик сайловларда ғалаба қозонди.
Туркманистон Марказий сайлов комиссияси тарқатган маълумотида, Сардор Бердимуҳаммедов 12- март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида 72,97 фоиз овозни касб этиб ғалаба қозонди деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз 40 ёшли Сардор Бердимуҳаммедов бундан олдин отаси Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан мамлакат бош вазири ўринбосари яъне мамлакатдаги икикнчи расмийси сифатида тайинланганди.
Бундан олдин 64 ёшли Гурбангули Бердмуҳаммедов парламентда сўзлаган нутқида ўта қийин қарор чиқаргани ва ёши катта бўлгани сабаб истеъфога чиқиш истагида бўлганини ва Туркманистонда ёш лидерлар заруригини таъкидлаганди.
Сайловда Туркманистон президентининг ўғли Сардор Бердимуҳаммедовдан ташқари яна 8 номзод қатнашганди.
Туркманистон Марказий сайлов комиссияси шунингдек сайловда 3,3 миллиондан ортиқ сайловчилар қатнашгани ва бу эса мамлакатда сайловда иштирок этиш ҳуқуқига фуқароларнинг 97,17 фоизи эканлигини маълум қилди.