Назарбоев жиянларидан бирининг собиқ рафиқаси ҳам ҳибсга олинди
Қозоғистон пойтахти суди мамлакат собиқ президенти Нурсултон Назарбоев жиянларидан бирининг собиқ рафиқасини ҳибсга олинганини маълум қилди.
Нурсултон шаҳри суди матбуот идораси тарқатган баёнотида, мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Кайрат Сатибалдининг собиқ рафиқаси Гулмира Сатибалдини ҳибсга олинганини хабар қилди.
Хабарга биноан жорий йлнинг 18 -март куни шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро суди томонидан гумонланувчи Гулмира Сатибалдига нисбатан 2 ойга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қозоғистон жиноят -процессуал кодексининг 201-моддасига биноан, дастлабки терговнинг бошқа тафсилтларини ошкор этиб бўлмайди.
Бундан олдин Назарбоевнинг бир нечта қариндошлари жумладан жияни Кайрат Сатибалди ҳибсга олинганди.